Трамп ўз "вориси" бўйича бир қарорга келди — Washington Post
АҚШ етакчиси яқинда Республикачилар партияси ҳомийларига Ж.Д. Вэнснинг кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонишини кўришини исташини айтган.

АҚШ президенти Доналд Трамп вице-президент Ж.Д. Вэнс 2028 йилги сайловларда номзод бўлиши керак деган қарорга келди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларга суянган ҳолда хабар берди.
Доналд Трамп яқинда Республикачилар партияси ҳомийларига Ж.Д. Вэнснинг кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонишини кўришни исташини айтди, деб хабар беради газета. Бироқ, баъзи маслаҳатчилар сиёсатчи ҳали ворис ҳақида қарор қабул қилмаганлиги ҳақида огоҳлантиришди.
Айни пайтда, Доналд Трамп президентликка номзод сифатида тилга олган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио келажакдаги сайловлар ҳақида турли гап-сўзлардан қочишга ҳаракат қилмоқда. Вэнс эса ҳали ўз номзодини қўйиш режасини тасдиқламаган.
Бироқ The New York Times газетасининг хабар беришича, Доналд Трамп Ж.Д. Вэнснинг ўз вориси бўлишга мос келишига шубҳа қилмоқда. Президент бу масала бўйича тез-тез маслаҳатчиларнинг фикрларини сўрашни бошлаган.
Илгари Трамп Ж.Д. Вэнс ва Марко Рубиони сайловлар учун идеал жамоа деб атаган эди. Бироқ сиёсатчи кимни президент ва кимни вице-президент сифатида кўришини аниқ айтмади.
