Тошкентда 356 нафар фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари эътироф этилди
Кадастр муҳандислари томонидан пойтахт маҳаллаларида жойлашган 70 000 дан зиёд кўчмас мулк объекти тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Тошкент шаҳрида 356 нафар фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари эътироф этилди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдаги сессиясида Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан амалга оширилган хатлов ишлари натижалари эълон қилинди.
Унда яна 356 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойлари, улар жойлашган ер участкаларига нисбатан эгалик ҳуқуқлари эътироф этилди.
Шу тариқа, Тошкент шаҳрида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги 937-сонли Қонун ижроси бўйича ҳуқуқлари эътироф этилган фуқаролар сони 402 нафарга етди.
Бугунги кунга қадар кадастр муҳандислари томонидан пойтахт маҳаллаларида жойлашган 70 000 дан зиёд кўчмас мулк объекти тўлиқ хатловдан ўтказилди.
