Миграция агентлиги масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ бюджет пулларини талон-торож қилгани аниқланди
Улар ходимларга ишламаган даври ва интизомий жазо пайтида ҳам иш ҳақи тўлаб беришган.

Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ талон-торожликлар фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда Миграция агентлигининг масъул шахслари агентлик ходимлари Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи сифатида ҳамда интизомий жазо чораси қўлланилган ва жазо амал қилган даврда Меҳнат кодексининг талабларига зид равишда 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлаб беришган. Натижада бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
