platina.uz
Жамият

Саида Мирзиёева: “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазо кучайтирилди”

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганларга жорий йил 28 июнидан янада кескин жазо чоралари кўришга оид қонунчилик нормалари кучга кирди. Шу йил 25 март куни эса ушбу қонун қабул қилинганди. 

Саида Мирзиёева: “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазо кучайтирилди”

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жазо чоралари кучайтирилганини маълум қилди.

Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганларга нисбатан жорий йилнинг 28 июнидан янада кескин жазо чоралари кўришга оид қонунчилик нормалари кучга кирди.

Эндиликда бундай қилмишлар учун маъмурий жарималар икки баравар оширилди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Бу турдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни қилишда давом этган шахслар эса жиноий жавобгарликка тортилиб, озодликдан маҳрум қилиниши назарда тутилмоқда.

Бундай қонунлар айбдорларни жазолаш учунгина қабул қилинмайди. Улар жамият қандай тартиб ва қадриятларни ҳамма учун бирдек мажбурий деб ҳисоблашини ҳам намоён этади.

"Барчамиз зўравонликка муросасиз муносабатда бўлсаккина, жамиятимизда хавфсизлик ҳукм суриши мумкин. Аллоҳ яратган ҳар бир мавжудотнинг қадри бор, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазонинг кучайтирилиши жамиятда шу қонуниятга бўйсунадиган соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Биз айнан шундай дунёда яшашни ва фарзандларимизни худди шу руҳда вояга етказишни истаймиз. Ўзгалар ҳаётига ҳурмат болаликдан бошланади. Бу борада асосий масъулият ота-оналарнинг зиммасида. Айнан улар ожизларга озор етказиш мумкин эмаслигини, одам ўз кучини шафқатсизлик орқали намоён этиши нотўғри эканини фарзандларига ўргатадилар. Мен ота-оналарни ушбу муҳим ҳақиқатни доимо эсда тутишга чақираман", дея таъкидлади Президент Администрацияси раҳбари.

Видеода: Администрация “ходимлари” — Ялпиз ва Дархон. Уларга меҳримиз бўлакча", — дейди Саида Мирзиёева.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid