platina.uz
Жамият

Самарқандда санитария бўлими мансабдори пора билан қўлга тушди

У тадбиркорга тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи учун санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш эвазига 9 млн сўм талаб қилган. 

Самарқандда санитария бўлими мансабдори пора билан қўлга тушди

Санитария хулосаси эвазига пора талаб қилинди.

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг бўлинма бошлиғи ўзининг мансабдор танишлари орқали якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи учун санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш эвазига 9 млн сўм талаб қилган.

Аввалроқ 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олган мазкур шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid