Намангандаги санитария бўлимида тегишли воситалар текширувдан ўтказилмагани аниқланди
Натижада санитария бўлими бошлиғига нисбатан маъмурий чора кўрилиб, 78 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга кўрсатма берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Наманганда текширув ўтказди.
Инспекциянинг Наманган вилояти инспекторлари томонидан Янгиқўрғон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида давлат назорати ўтказилган.
Текширув даврида 86 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан 78 донасини метрологик текширувдан ўтказиш муддатлари ўтганлиги аниқланди.
Бу билан, Ўзбекистон Республикаси "Метрология тўғрисида"ги Қонуннинг 16-20-моддаси талаби бузилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғига нисбатан маъмурий чора кўрилди, 78 дона ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилди, дейилади хабарда.