platina.uz
Иқтисод

Омонатдан олинадиган фоиз даромадларига солиқ солиш таклиф этилди: Марказий банк изоҳи

Ўзбекистонда жисмоний шахслар бир йил давомида қарийб 27,2 триллион сўм фоиз даромади олиши мумкин. Ушбу суммага 5 фоиз солиқ қўлланса, бюджет тушуми тахминан 1,36 триллион сўмни ёки яхлит ҳисобда 1,4 триллион сўмни ташкил этади.

Омонатдан олинадиган фоиз даромадларига солиқ солиш таклиф этилди: Марказий банк изоҳи

Тошкент шаҳрида ўтказилган "Фискал мулоқот" тадбирида омонатдан олинадиган фоиз кўринишидаги даромадларга солиқ солиш таклиф этилди.

Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмурчилигини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинган тадбирда институт омонат фоизлари бўйича амалдаги солиқ имтиёзини бекор қилиш ташаббусини илгари сурган.

Институт ҳисоб-китобида омонатларнинг ўртача йиллик даромадлилиги 16 фоиз деб олинган. Бундай шароитда жисмоний шахслар бир йил давомида қарийб 27,2 триллион сўм фоиз даромади олиши мумкин. Ушбу суммага 5 фоиз солиқ қўлланса, бюджет тушуми тахминан 1,36 триллион сўмни ёки яхлит ҳисобда 1,4 триллион сўмни ташкил этади.

Марказий банк мазкур масала юзасидан изоҳ бериб чиқди.

"Илмий-тадқиқот муассасалари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни мунтазам ўрганиб, турли таҳлилий таклифларни илгари суриши табиий.

Мазкур фикр илмий-тадқиқот натижалари тақдимоти доирасида билдирилган бўлиб, расмий таклиф сифатида киритилмаган.

Марказий банк таклифларни ўрганишда уларнинг молиявий ресурслар қийматига, банкларнинг ресурс базаси ҳамда молиявий барқарорликка таъсирини комплекс баҳолашга алоҳида аҳамият қаратади", дейлидаи муносабатда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid