platina.uz
Жамият

“Адолатли, мустақил ва самарали одил судловнинг зарур шартларидан бири судьялар ва суд тизими ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилишдир” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 25 июль — Халқаро судьялар ва суд тизими ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан табрик йўллади.

“Адолатли, мустақил ва самарали одил судловнинг зарур шартларидан бири судьялар ва суд тизими ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилишдир” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, суд тизими ходимлари ҳар куни инсонлар дарди, фожиавий тақдирлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга дуч келадилар. Судьялар инсон тақдирини ҳал қилувчи қарорлар қабул қиладилар ва бу билан юксак маънавий масъулиятни ўз зиммаларига оладилар.

Қайд этилишича, суд қарорларининг адолатли бўлиши одил судловга хизмат қилаётганларнинг жисмоний, руҳий ва эмоционал ҳолатига бевосита боғлиқ. Шу боис судьялар ва суд тизими ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилиш адолатли, мустақил ва самарали одил судловнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

“Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва қонун устуворлиги олий қадрият ҳисобланган суд тизимини изчил барпо этмоқдамиз”, — деди Саида Мирзиёева.

Президент Администрацияси раҳбари барча судьялар ва суд тизими ходимларига мустаҳкам соғлиқ, ирода ва қатъият, адолат принципларига доимо содиқлик ва оқилона қарорлар ҳамроҳ бўлишини тилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid