"Ўзбекнефтгаз" собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов иши судга оширилди
Сидиқов билан бирга “Enter Engineering Pte. Ltd” компанияси бош директори Усмонов Улугбек Алимжонович, “Eriell Management” МЧЖ директори Бобоев Нодиржон Насимжонович, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг собиқ ўринбосари Анаркулов Бахтияр Рахманкулович кабилардан иборат жами 9 киши судланмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" собиқ раҳбари Баҳодиржон Сидиқов иши судга оширилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг собиқ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқовга нисбатан жиноят иши судга оширилди.
У Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги)нинг қатор қисмлари бўйича айбланмоқда.
Ушбу иш доирасида Сидиқов билан бирга Enter Engineering Pte. Ltd, Eriell Management ва "Ўзбекнефтгаз"нинг собиқ раҳбар ходимлари ҳам бўлган жами 9 нафар шахс судланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Сидиқов 2026 йил январда ушланганди. Аввалроқ Давактив собиқ раҳбари Акмалхон Ортиқов иши ҳам судга оширилганди.
