platina.uz
Жамият

Тошкентда Африкадан юборилган кокаин аниқланди

 Серра-Леоне давлатидан юборилган курьерлик жўнатмаси текширилган. 

Тошкентда Африкадан юборилган кокаин аниқланди

Тошкентда Африкадан юборилган 728 гр кокаин, Бўстонлиқда эса 17,6 минг туп кўкнори аниқланди.

Республикамизда ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Серра-Леоне давлатидан юборилган курьерлик жўнатмасини Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган хусусий курьерлик почтасидан қабул қилиб олган вақтида Яшнобод туманида яшовчи, 1983 й.т., муқаддам судланган шахс тўхтатилди ва унга тегишли жўнатма текширилди.

Натижада, автоэҳтиёт қисмлари ичига 728 гр “кокаин” моддаси яшириб қўйилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан зип пакетларга солинган кукунсимон моддалар ва таркибида наркотиклар бўлган ширинликлар ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1971 й.т. фуқаро тақиқланган кўкнори ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Гилавасой қишлоғи тоғ ён бағирларидаги ер майдони кўздан кечирилганда, жами 17600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис ўсимликлари мавжудлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу шахснинг яшаш хонадонида қуритилган кўкнори бошоқлари ҳамда қуритиб, майдаланган ҳолда сақланаётган кўкнори борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 270-моддаси 2-қисми “в” банди ва 25,273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid