platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда аномал иссиқ кучайиши маълум қилинди

Ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 46-48 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда аномал иссиқ кучайиши маълум қилинди

Ўзбекистонга кузатилаётган аномал иссиқ кучайиши маълум бўлди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари баёнотида айтилади.

Жорий йилнинг 18-20 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.

Иссиқ 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 46-48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Аввалроқ 13-17 июл кунлари жуда кучли иссиқ кузатилиши маълум қилинганди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid