Тошкент ва Андижон вилоятларида ёнғинлар кузатилди
Андижон вилояти ФВБ биносининг ёнида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди. ФВБ биносига эса зарар етмагани айтилди.

Тошкент вилояти ва Андижонда ёнғинлар кузатилди.
13 июл куни Тошкент вилояти ФВББга, Тошкент тумани “Уччинор” МФЙдаги хонадонлардан бирининг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан етиб бориб, ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Андижон вилояти ФВБ биносининг ёнида жойлашган кўп қаватли бинода ёнғин юз берди.
Бугун, 14 июль куни “112” тизимидан Андижон вилояти ФВБга, Андижон шаҳар, “Ҳамдўстлик” МФЙ, Бобуршох кўчасида жойлашган кўп қаватли (5 қаватли) уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб бориб, ёнғинни тезкорлик билан бартараф этишган.
Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Таъкидлаб ўтамиз, ёнғин оқибатида Андижон вилояти ФВБ биносига зарар етмаган.
