Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди
У шу вақтгача ишлаб келган Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.

Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди.
Президент фармони билан, Сардор Ўктамович Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди.
