platina.uz
Спорт

Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланди

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари олдин “Бунёдкор” футбол клуби президенти лавозимида ҳам ишлаган.

Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланди

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланди.

Меҳриддин Абдуллаев олдин “Бунёдкор” футбол клуби президенти лавозимида ҳам ишлаган.

Абдуллаев 2023 йил март ойида Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.
У 2020 йил январидан 2023 йил мартигача "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

2017−2020 йилларда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1993) ва Тошкент давлат юридик институти (2005) битирувчиси.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid