Бразилия Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Украина Францияга имкон қолдирмади.
Спорт
7 октябрь, 8:53
Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилган футзал бўйича жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтди.
Дунёнинг энг кучли футзалчилари иштирокида кечган турнир финалларида биринчи бор Бразилия ва Аргентина ўзаро баҳс олиб борди.
Ўйин якунида Бразилия 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 6-бор чемпионликка эришди.
Финал
Бразилия — Аргентина 2:1
Голлар: Феррао (05’47"), Рафа Сантос (12'34") — Матиас Роса (38'00")
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Украина 7:1 ҳисобида Францияни енгди.