Футзал. Парагвай Ўзбекистонга имкон қолдирмади
Футзалчиларимиз 3-ўринда бўлишига қарамай, кейинги босқичга чиқиши мумкин.
Спорт
17 сентябрь, 21:51
Футзал бўйича жаҳон чемпионати А гуруҳидаги 2-тур ўйинида Парагвай терма жамоаси Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Жанубий Америка вакиллари ҳар икки бўлимда иккитадан гол уриб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилиб қўйди. Ўзбекистон битта гол билан жавоб қайтарди.
Гуруҳнинг нариги ўйинида Коста-Рика ва Нидерландия термалари жанговар дуранг қайд этдилар – 2:2.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳозирча 1 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. Коста-Рикада ҳам 1, Нидерландияда эса 2 очко бор.
Футзал ЖЧ, А гуруҳи, 2-тур
Парагвай - Ўзбекистон 4:1
Голлар: Эспиноза 16, Баэз 17, Мартинес 24, Салас 26 - Нишонов 35