Ўзбекистон футзалчилари аламли мағлубиятга учради
Ўйин ўртасида камбек қайд этган Ўзбекистон натижани ушлаб қололмади. Шу тариқа мезбон мусобақада иштирокини тугатди.
Спорт
20 сентябрь, 21:39
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-турида Ўзбекистон Коста-Рикага қарши майдонга тушди.
Афсуски, кескин курашда ўтган баҳсда Ўзбекистон мағлуб бўлди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Самариддин Беркинов голидан сўнг вакилларимиз 2:3 ҳисобида ғалаба қозонаётганди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолди, рақиб эса учта гол урди.
Якунда Коста-Рика 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон кейинги босқичга чиқишдан мосуво бўлди.