Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди
Президентлар бўлажак музокаралар кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Минскка расмий ташриф доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко норасмий учрашув ўтказдилар.

Беларус етакчиси давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, ташриф учун миннатдорлик билдирди. Президентлар бўлажак музокаралар кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

Ташриф арафасида бўлиб ўтган тадбирлар, шу жумладан, икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги Ҳудудлараро форум якунлари юқори баҳоланди.
