ЖЧ: Португалия Ўзбекистонга қарши ўйинда йирик ғалабага эришди
Азиз Ғаниевнинг биринчи бўлимда киритган голи эса инобатга олинмади.

Жаҳон чемпионати "K" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия – Ўзбекистон учрашуви якунланди. Унда рақиблар йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Португалия – Ўзбекистон 5:0
Голлар: 1:0 – 6, Криштиану Роналду (Жоау Канселу), 2:0 – 17, Нуну Мендеш, 3:0 – 39, Криштиану Роналду (Бруну Фернандеш), 4:0 – 60, Абдувоҳид Неъматов (автогол), 5:0 – 88, Рафаэл Леау.
Азиз Ғаниевнинг биринчи бўлимда киритган голи эса инобатга олинмади.
Шу тариқа Португалия гуруҳда ҳозирча биринчи ўринга чиқиб олди.
