platina.uz
Жамият

Фарғонадаги ёнғинда икки киши ҳалок бўлди

Қаровсиз нотурар бино ва 3 та автомобил ("Labo", "Hyundai", "Mercedez-Benz" русумли) ёниб зарарланган. Яна уч киши шифохонага ётқизилди. 

Фарғонадаги ёнғинда икки киши ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Ёзявон туманида содир бўлган ёнғинда икки киши ҳалок бўлди.

16 июн куни Фарғона вилояти ФВБга "112" тизими орқали, Ёзявон тумани "Сой бўйи" МФЙ ҳудудида автомобил ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Сой бўйи" МФЙда жойлашган нотурар қаровсиз бинонинг 60 кв.м майдони ва 3 та автомобил ("Labo", "Hyundai", "Mercedez-Benz" русумли) ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Бирламчи маълумотга кўра, мазкур ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 3 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъул ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар масъуллари чиқишган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid