platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарларини қабул қилди

Савдо-иқтисодиёт, транспорт, сув-энергетика соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар дастурлар ва ҳудудлараро алмашинувларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шавкат Мирзиёев Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати раҳбарларини қабул қилди

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик нуқтаи назаридан кўриб чиқилди.

Жорий йил май ойида Тошкент вилоятида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан буён 32 фоизга ортиб, барқарор ўсиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Икки мамлакат етакчилари ўртасида савдо-иқтисодиёт, транспорт, сув-энергетика соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар дастурлар ва ҳудудлараро алмашинувларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро ҳамкорлик ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар кун тартибини бойитиш мақсадида Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари давомида ҳамда бошқа шериклик механизмлари доирасида янги лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама шерикликнинг барча йўналишларидаги юқори суръат мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бормоқда, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги кооперация лойиҳалари фаол босқичда.

Янги ташаббусларни, жумладан, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар доирасида ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid