Бразилия Марокашни юта олмади, Австралия Туркияни мағлубиятга учратди
Осиё вакили Қатар Швейцарияга қарши ўйин охирида мағлубиятдан қутулиб қолди.

ЖЧ-2026 нинг "D" гуруҳидан ўрин олган Австралия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
Австралия — Туркия 2:0
Гол: Нестори Иранкунда 27, 1:0, Конор Меткалф 75, 2:0
"C" Гуруҳидан ўрин олган Шотландия ва Гаити ўртасидаги баҳс ҳам якунланди.
Учрашув 1:0 ҳисобида европаликларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Жон Макгинн 28-дақиқасида киритди.
Шу тариқа, Шотландия терма жамоаси "C" гуруҳида биринчи турдан сўнг етакчилик қилмоқда. Гуруҳнинг иккичи ўйинида Бразилия ва Марокаш 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этганди.
Жаҳон чемпионати С гуруҳидан ўрин олган Бразилия ва Марокаш жамоалари илк турда бир очкодан қўлга киритишди.
Бразилия – Марокаш 1:1
Гол: Исмоил Сайбари 21, Винисиус Жуниор 32.
ЖЧ-2026 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Қатар — Швейцария ўйинида дуранг қайд этилди.
Қатар — Швейцария 1:1
Голлар: Буалем Хухи (90+4) — Брел Эмболо (17).
