platina.uz
ЖЧ-2026

АҚШ кейинги босқич масаласини ҳал қилди, Бразилия йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар ишлаган учрашувда эса Марокаш устун келди. Туркия Парагвайга ютқазиб, мураккаб вазиятга тушиб қолди. 

АҚШ кейинги босқич масаласини ҳал қилди, Бразилия йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати доирасида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

ЖЧ-2026 "D" гуруҳ 2-тур доирасидаги АҚШ — Австралия ўйини якунига етди.

Унда ғалабага эришган АҚШ термаси мундиал плей-офф босқичига йўл олди.

АҚШ - Австралия 2:0

Голлар: Кэмерон Бёрджесс (11-ўз дарвозасига, 1:0), Алекс Фриман (43, 2:0).

ЖЧ-2026нинг 2-тури доирасидаги Шотландия - Марокаш учрашуви якунига етди.

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар ишлаган учрашувда Африка қитъаси вакилларининг ғалабаси кузатилди.

Шотландия - Марокаш 0:1

Голлар: Исмаил Сайбари (2, 0:1).

C гуруҳи 2-тури доирасидаги Бразилия - Гаити учрашуви якунланди.

ЖЧ, C гуруҳи, 2-тур

Бразилия - Гаити 3:0

Голлар: 23, 36 - Матеус Кунья, 45+3 - Винисиус Жуниор.

Туркия ва Парагвай ўйинида эса парагвайликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Гол иккинчи дақиқада киритилди.

Биринчи бўлим охирида парагвайликлар 10 киши бўлиб қолди, аммо Туркия бундан фойдалана олмади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid