Барҳаёт Мелиев Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди
Аввалги ҳоким Қобил Ҳамдамов Нурафшон шаҳрига раҳбар бўлди.

Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Ҳамдамов Қобил Муродқулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига шу вақтга қадар Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович номзодини тавсия қилди.
Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
