platina.uz
Жамият

Сергелида туну кун ишловчи янги туризм кўчаси ташкил этилади

Кўчадаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва замонавий инфратузилма яратиш ишларини молиялаштириш учун 5 млрд сўм маблағ ажратилади. 

Сергелида туну кун ишловчи янги туризм кўчаси ташкил этилади

​Тошкентнинг Сергели туманида 24/7 режимида ишловчи янги туризм кўчаси ташкил этилади. ​

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Сергели туманида замонавий туризм инфратузилмасини яратишга оид муҳим қарорни имзолади. Унга кўра, тумандаги Янги Сергели кўчасида 24/7 режимида туну кун ишлайдиган туризм кўчаси барпо этилади.

Кўчадаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва замонавий инфратузилма яратиш ишларини молиялаштириш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Пул Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади. ​

Ажратилган маблағларнинг ижроси бўйича Халқ депутатлари Тошкент шаҳр Кенгашига ҳисобот киритилади. Қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Худайбергенов зиммасига юклатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid