platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори этиб тайинланган Моника Жума илк учрашувини Ўзбекистон вакили билан ўтказди. 

Саида Мирзиёева БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон глобал ташаббусларни шакллантирувчи ва бошқарувчи давлатга айланди.

БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори этиб янги тайинланган Моника Жума янги мақомдаги илк учрашувини Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан ўтказди.

Шунингдек, у аёллар, болалар ва ёшлар ҳимоясига қаратилган Ўзбекистоннинг сайд-ивентида шахсан иштирок этди.

Эътиборлиси, сессия доирасида жаҳоннинг турли давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан 100 га яқин параллел тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Моника Жума эса ушбу юзлаб тадбирлар ичидан фақат Ўзбекистон томонидан ташкил этилган махсус сессияда қатнашди.

Венада кузатилаётган бундай юксак эҳтиром ва тарихий қадамлар Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда сўнгги йилларда қонун устуворлиги, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий адолатни таъминлаш борасида ташланган қатъий қадамларнинг халқаро миқёсдаги мевасидир.

Ўзбекистон эндиликда БМТ платформаларида шунчаки тавсияларни қабул қилувчи эмас, балки глобал ташаббусларни шакллантирувчи ва бошқарувчи асосий иштирокчига айланиб улгурди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid