platina.uz
Жамият

Ўқитувчи ортида давлат турибди

Устозлар ҳимояси бўйича амалий қадамлар ташлана бошланди. Уларнинг ҳаракатлари дарс интизоми ва педагогик фаолиятни ҳимоя қилиш доирасида баҳоланмоқда.

Ўқитувчи ортида давлат турибди

19 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда информатика фани ўқитувчиси дарсда тўполон қилиб, бошқаларга кун бермаган 9-синф ўқувчисини ургани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Аввалига ўқитувчига нисбатан жиноий иш очилганди, аммо кейинроқ ушбу иш тугатилди. Расмий текширув натижалари воқеанинг тўлиқ манзарасини очиб берди: ўқитувчи ўқув жараёнини ва ўз шаънини ҳимоя қилиш доирасида ҳаракат қилган.

Воқеа дарс жараёнида содир бўлган. Ўқувчилар ўқитувчининг талабларига риоя қилмаган, дарс жараёнига халал берган ва ҳурматсизлик қилган. Натижада низо келиб чиққан.

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан олиб борилган иш натижасида ўқитувчи айбсиз деб топилди. Унинг ҳаракатлари дарс интизоми ва педагогик фаолиятни ҳимоя қилиш доирасида баҳоланди.

Маълум қилинишича, фарзанд тарбиясида камчиликка йўл қўйган ота-оналарга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилади.

Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан ҳам масъулият масаласи кўтарилди. Текширув давомида болаларнинг мактабдаги хулқ-атвори, ўқитувчига бўлган муносабати ва уларнинг тарбиясидаги камчиликлар аниқланди.

Жумладан, ўтган давр мобайнида ўқувчилар ўзларининг бетарбиялиги, дарсларни бесабаб қолдириши, дарслардан қочиб кетиши ҳамда дарс машғулотларига халақит бериб, ўқитувчиларга беписанд муносабатда бўлишгани юзасидан мактаб маъмурияти ўқувчиларни бир неча маротаба оғзаки огоҳлантирган.

Бироқ ўқувчилар бу огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармаган ва ноўрин ҳаракатларини давом эттирган. Натижада 2025 йил феврал ва май ойларида уларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid