Шавкат Умурзоқов ўқитувчилар учун 2 млрд сўм ажратади
Маблағлар Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига берилади.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов 16 сентябр куни имзолаган фармойиш билан бюджетдан 2 млрд сўм ажратилади.
Ушбу пуллар шаҳар маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан пойтахтдаги таълим муассасаларида узоқ йиллар давомида фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларни тақдирлаш, 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш учун сарфланиши белгиланган.
Барча маблағлар Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига ажратилади.
Маълумот учун, 1 октябр куни Ўзбекистон дам олиш куни ҳисобланади.