Андижонда қарздорликни "шишириб кўрсатган" электромонтёр ушланди
У электр энергиясидан 680 минг сўмлик қарздорликни 34 млн сўм деб ёлғон кўрсатиб, 17 млн сўм пора талаб қилган.

Андижонда 680 минг сўмлик қарздорликни 34 млн сўм деб кўрсатган электромонтёр ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Қўрғонтепа тумани “Сўфи қишлоқ” - подстанция навбатчи электромонтёри Ф.Х. фуқаро Ф.Д.нинг Жалақудуқ тумани, “Намуна” МФЙ ҳудудидаги хонадонида электр энергиясидан 680 минг сўмлик қарздорлигини 34 млн сўм деб ёлғон кўрсатиб, 17 млн сўм берса ушбу қарздорликни йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
