platina.uz
Жамият

Халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади

Навоий номидаги халқаро олимпиада ҳар йили октябр ойигача 2 босқичда (тест топшириқлари ва ёзма иш шаклида) ўтказилади. 

Халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади

Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади.

Ҳукумат қарори (250-сон, 18.05.2026 й.) билан “Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, халқаро олимпиадада 14-18 ёшдаги чет элда истиқомат қилувчи ватандош бўлган мактаб ўқувчилари якка ёки жамоавий тарзда ихтиёрий равишда иштирок этади.

Халқаро олимпиада ҳар йили октябр ойигача 2 босқичда (тест топшириқлари ва ёзма иш шаклида) ўтказилади.

Иштирокчилар жамоавий ёки якка тартибда оффлайн ва онлайн шаклда иштирок этишлари мумкин.

Хорижий давлат терма жамоалари таркиби 6 нафаргача иштирокчи ва 1 нафар жамоа раҳбаридан иборат бўлади.​

Иштирокчилар якка тартибда ёки терма жамоа сифатида, ўз хоҳишларига кўра (ихтиёрий) қатнашадилар.

1 та давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади.

1-босқичда (тест) иштирокчилар умумий 50 балл билан баҳоланадиган 30 та тест топшириқларини бажарадилар.

2-босқичда (ёзма иш) иштирокчилар Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача ёзма иш (эссе) мавзулари орасидан қуръа ташлаш йўли билан танланган 1 та мавзу асосида ижодий иш ёзадилар. Агар умумий баллар тенг келиб қолса, устунлик иккинчи босқичда (ёзма ишда) кўпроқ балл олган иштирокчига берилади. Бу ерда ҳам баллар тенг бўлса, тестдаги қийинлик даражаси юқори бўлган саволлар натижасига қаралади, зарурат туғилганда эса қўшимча тест саволлари берилади.

Ташқи ишлар вазирлиги иштирок этувчи ватандошлар учун Ўзбекистонга кириш визалари ва консуллик йиғимларини ундирмасдан, заруратга кўра визаларни Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг ўзида бепул расмийлаштирилишини таъминлайди.

Олимпиада ғолиб ва совриндорлари олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid