platina.uz
Жаҳон

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

Уттар-Прадеш штатида кузатилган кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди. 

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбариятига таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия мактуби йўллади.

Уттар-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олди.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

13 май куни кечқурун Ҳиндистонда кучли бўрон кузатилди. Шамол тезлиги соатига 100 километрдан ошди.

Бўрон дарахтларни ағдариб ташлади, реклама иншоотларини вайрон қилди, уйлар ва инфратузилмага зарар етказди.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 111 кишига етди, яна 72 киши жароҳат олди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid