Ўзбекистонга мол гўшти энг кўп Ҳиндистондан олиб келинмоқда
2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қиймати 597,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 132 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.

Ўзбекистонга мол гўшти қайси давлатлардан импорт қилинаётгани маълум бўлди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонга 12 та хорижий давлатдан қиймати 597,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 132 минг тонна мол гўшти импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,9 минг тоннага ёки 17,7 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп мол гўшти етказиб берган давлатлар:
Ҳиндистон — 55,9 минг тонна;
Беларус — 31,9 минг тонна;
Қозоғистон — 31,7 минг тонна;
Покистон — 5,4 минг тонна;
бошқа давлатлар — 7,1 минг тонна.





