platina.uz
Жамият

Наркожиноий гуруҳларнинг икки етакчиси ва ўнлаб аъзолари қўлга олинди

Ушбу гуруҳлар ва яширин нарко-лабораториялардан 285 кг наркотик олиб қўйилган. 

Наркожиноий гуруҳларнинг икки етакчиси ва ўнлаб аъзолари қўлга олинди

Апрел ойида уюшган нарко-жиноятларга (нарко-манбаларга) қарши манзилли тезкор-қидирув тадбирлар амалга оширилди.

Унда наркотикларни ўтказиш (тарқатиш) билан шуғулланувчи 13 та уюшган наркожиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, уларнинг 2 нафар гуруҳ етакчилари ва 35 нафар аъзолари қўлга олинди.

Бир ойда 4 та яширин нарколаборатория, 1 та интернет наркодўкон раҳбари аниқланиб, 1 та халқаро даражадаги назорат остида етказиб бериш тадбири ўтказилди.

Ушланган гуруҳлар ўртача 15 йилдан 1 йилгача вақт оралиғида жиноий фаолият билан шуғулланиб келган. Улар томонидан республиканинг 50 та туман-шаҳар аҳолиси орасида наркотик тарқатган)

Ушбу фош этилган уюшган наркожиноий гуруҳлар ва яширин нарко-лабораториялардан 285 кг (855 минг доза) анъанавий наркотиклар ва 410 минг дона психотроп дори воситалари, шунингдек, наркотикларни тайёрлашга мўлжалланган 42 литр ноқонуний прекурсорлар олиб қўйилди.

Шу билан бирга уларнинг наркотикларни Ўзбекистонга олиб келиш

ва аҳолига тарқатиш хажми бир йилда ўртача 2,6 млн дона психотроп дори воситаларни, 1,4 тн “гашиш”ва “опий” каби наркотик моддаларни ва 500 гр синтетик наркотикларни ташкил этади (хулоса – шунча наркотик тизимли равишда тарқалиши олдини олинди).

Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда 1 маротаба халқаро даражадаги тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid