platina.uz
Жамият

Энди ИИВ академик лицейига имтиҳон топширишда тил сертификатлари ҳам қабул қилинади

Бир семестр давомида узрли сабабларсиз 72 соат ёки ундан кўп дарс қолдирган ўқувчилар лицейдан четлаштирилиши белгиланди. 

Энди ИИВ академик лицейига имтиҳон топширишда тил сертификатлари ҳам қабул қилинади

Энди Ички ишлар академик лицейига имтиҳон топширишда тил сертификатлари ҳам қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 майдаги 239-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига бир қатор муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришларга кўра, тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган чет тили ва умумтаълим фанлари бўйича тест синовларисиз максимал балл олиш учун номзодлар томонидан қўшимча равишда қуйидаги сертификатлар тақдим этилади:

- IELTS 5 балл;

- TOEFL IBT 42 балл;

- CAT PET B1;

- миллий сертификат В1.

Эндиликда ИИВ академик лицейи ўқувчилари ўқув йили давомида ҳам ўқишини бошқа лицейга кўчириши мумкин. Бунга ўқувчи доимий яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиб ўтганда ёки ота-онасининг хизмат жойи ўзгарган ҳолатларда рухсат берилади.

Бир семестр давомида узрли сабабларсиз 72 соат ёки ундан кўп дарс қолдирган ўқувчилар лицейдан четлаштирилиши белгиланди.

Маълум даражадаги чет тили сертификатига (масалан, IELTS бўйича 5 балл, TOEFL бўйича IBT 42 балл ва бошқалар) эга бўлган номзодларга тест синовларисиз максимал балл берилиши тартиби жорий этилди.

Қарор билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига кўплаб янги объектлар (архитектура ва археология ёдгорликлари, диққатга сазовор жойлар) киритилди. Жумладан:

​Қорақалпоғистонда: Чимбой туманидаги "Эски Тош шифохона" биноси ва Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий қабри.

​Андижон вилоятида: Андижон шаҳридаги "Қадимги почта биноси", "Зобитлар уйи" ва бошқа масжид ҳамда қадимий бинолар.

​Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Адлия вазири А.Ж. Тошқулов, Ички ишлар вазири А.А. Тошпўлатов ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.А. Шарипов зиммасига юклатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid