"Пахтакор" футболчисига АҚШ визаси бериш рад этилди
"Пахтакор" ва Ироқ термаси жамоаси ҳимоячиси Заид Таҳсин Жаҳон чемпионати олдидан жиддий муаммога дуч келди.

"Пахтакор" футболчисига АҚШ визаси бериш рад этилди.
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ҳимоячиси Заид Таҳсин Жаҳон чемпионати олдидан муаммога дуч келди.
Ироқ футбол федерацияси аъзоси Ғолиб Ал-Замели Shafaq News нашрига берган интервьюсида Ироқ терма жамоасининг беш нафар футболчисига Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШ визаси берилмаганини айтди.
"Пахтакор" футболчисидан ташқари, Иброҳим Баеш, Муҳаннад Али, Ҳайдар Абдул-Карим ва Али Ал-Ҳамадийга ҳам АҚШ визаси берилмаган.
Ал-Замелининг сўзларига кўра, рад этиш сабаблари ҳали ҳам номаълум. Ироқ футбол федерацияси вазиятни тезда ҳал қилиш учун ФИФА билан боғланиш ниятида.
Федерация вакили шунингдек, беш нафар футболчининг барчаси яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати олдидан Ироқ терма жамоасининг муҳим қисми эканлигини таъкидлади.
