Баҳром Урманов мудофаа вазири ўринбосари этиб тайинланди
Полковник Мирсаид Шукуров эса Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.

Президентининг тегишли қарори билан полковник Урманов Баҳром Баҳодирович —мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баҳром Урманов бу вақтга қадар Қуролли кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Полковник Мирсаид Шукуров эса Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.
