platina.uz
Давлат харидлари

7,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлари аниқланди

Улар орасида Қува ва Гулистон туман ободонлаштириш бошқармалари, мактаб-интернатлар харидлари бор. 

7,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлари аниқланди

7,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан:

Тошкент шаҳар

- “Ma’no” МЧЖ томонидан ўтказилган 1 та 988 млн сўмдан ортиқ энг яхши таклифларни танлаш савдосида;

Сурхондарё вилояти

- Шўрчи туманидаги 125-сонли «Нурли маскан» таълим муассасасининг 1 та 1,1 млрд сўмдан ортиқ;

- Шўрчи тумани вилоят кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати давлат муассасасининг 1 та 371 млн сўмдан ортиқ;

- Шўрчи туманидаги 68-сонли мактаб-интернати давлат муассасасининг 1 та 226 млн сўмга яқин;

Сирдарё вилояти

- Гулистон туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 1 млрд сўмдан ортиқ;

Қашқадарё вилояти

- Қарши шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 364 млн сўмга яқин;

Андижон вилояти

- Балиқчи туман 2-сон техникуми 800 млн сўм;

Фарғона вилояти

-Қува туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2 та 2,5 млрд сўмдан ортиқ энг яхши таклифларни танлаш ва танлов (тендер) савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари махсус комиссиялари томонидан қонун талаблари бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, айрим ҳолатларда молиявий жарима қўллаш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга юбориш билан бирга, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid