platina.uz
Иқтисод

Таҳлил: нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ижара нархларига кучли таъсир этмади

Ижара бозори умумий кўрсаткичда барқарор кўринса-да, талаб 1-2 хонали ва нисбатан арзонроқ сегментларга силжиган. 

Таҳлил: нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ижара нархларига кучли таъсир этмади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан Тошкент шаҳридаги уй-жой ижара бозори ОLX платформасидан йиғилган 1,7 миллиондан ортиқ эълонлар асосида таҳлил қилинди.

2026 йил 1 апрелдан уй-жой олди-сотдисида ҳисоб-китоблар нақдсиз шаклга ўтди. Таҳлилга кўра, бу ўзгариш ижара бозорида дарҳол кучли нарх сакрашига олиб келмади.

Умумий медиан ижара нархи:

2026 йил март: $550

2026 йил апрел: $550

Ойлик ўзгариш: 0%

2025 йил апрелга нисбатан: 0%

Эълонлар сонида ҳам кескин бурилиш кузатилмади:

2026 йил январь-март ўртача: 22,6 минг

2026 йил апрель: 22,8 минг

Ўзгариш: +0,8%

Хоналар кесимида эса бозор анча фарқли ҳаракат қилмоқда:

1 хонали: $400, йиллик ўсиш +14,3%

2 хонали: $550, йиллик ўсиш +10,0%

3 хонали: $700, йиллик пасайиш -12,5%

4+ хонали: $850, йиллик пасайиш -26,1%

Ижара бозори умумий кўрсаткичда барқарор кўринса-да, талаб 1-2 хонали ва нисбатан арзонроқ сегментларга силжимоқда.

Нисбатан қиммат ҳудудлар:

Миробод: $800

Шайхонтоҳур: $750

Яккасарой: $700

Нисбатан арзон ҳудудлар:

Бектемир: $390

Сергели: $400

Учтепа: $400

Энг яхши ижобий динамика:

Олмазор: +12,5%

Мирзо Улуғбек: +9,1%

Премиум ҳудудларда нархларда юмшаш:

Шайхонтоҳур: -25,0%

Миробод: -11,1%

Яккасарой: -6,7%

Хулоса:

Инвесторлар учун: нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ҳозирча ижара нархлари сакрашига олиб келмаган ва ижара бозорида спекулятив қайта баҳолашдан қочиш лозим.

Ижарачилар учун: 3-4+ хонали уйлар бўйича музокара имконияти ошган, кичик сегментда эса тез қарор қабул қилиш керак.

Мулкдорлар учун: нархлар шаҳар медианасига эмас, хона сони ва ҳудудга қараб белгиланмоқда.

Таҳлиллар ОLХ очиқ эълонлари асосида тайёрланди. 2026 йил апрель ойи ислоҳотдан кейинги биринчи ой бўлгани учун, якуний таъсирни баҳолашда 2026-йил 2-3-чораклардаги тенденциялар мониторинги муҳим.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid