Hayot Foundation CSR-платформаси "Қувониш йўли" ҳужжатли филми премьерасини ўтказди
Қаҳрамон ўз ҳикояси орқали айрим болалар учун таълим олиш ҳуқуқи қанчалик қимматли эканлиги ва мактабга бориш йўли нақадар машаққатли бўлиши мумкинлиги очиб беради.

Hayot Foundation — "Ренессанс" ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш миллий маркази" CSR платформасининг очилиши доирасида Gross суғурта компаниясининг молиявий кўмагида режиссёр Дони Аҳмаджонов томонидан суратга олинган "Қувониш йўли" / "Шодлик йўли" қисқа метражли ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Фильм премьераси "Мактабга хавфсиз ҳаракат" лойиҳаси ишга туширилишининг узвий бир қисмига айланди. Ушбу лойиҳа доирасида болаларнинг билим олиш сари босган йўли кундалик синов бўлиб қолаётган чекка ҳудудларга мактаб автобуслари топширилди.
Мазкур ташаббусни Hayot Foundation CSR-платформасининг асосий ҳамкорлари — Gross суғурта компанияси, Капиталбанк, "Келажак" республика маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўмаги туфайли амалга ошириш мумкин бўлди.
Филм HAYOT Foundation ва Buro Not from Content Creation Hub ижодий ҳамкорлигида яратилган.
"Биз ҳар куни мактабга бораётган болаларни кўрамиз. Бироқ бу одатий манзара ортида пиёда босиб ўтиладиган километрлар, чарчоқ ва хавф-хатарлар яширинган. Кўплаб оилалар учун билим сари йўл бир неча дақиқалик сайр эмас, балки мураккаб кундалик реал ҳолатнинг бир қисмидир. Айнан шунинг учун ҳам бизга муаммо ҳақида шунчаки сўзлаб бериш эмас, уни ҳис қилишга ёрдам бериш муҳим эди", — дея таъкидлади Hayot Foundation лойиҳа офиси раҳбари Вероника Комарова.
Ҳужжатли филмнинг бош қаҳрамони — исми ўзбек тилидан таржима қилинганда "қувонч" маъносини англатувчи болакай. Унинг ҳикояси орқали айрим болалар учун таълим олиш ҳуқуқи қанчалик қимматли эканлиги ва мактабга бориш йўли нақадар машаққатли бўлиши мумкинлиги очиб берилади.
"Қувониш йўли" фильми ушбу ташаббус ортида турган ҳақиқатни кўрсатиб беради: бу — болалар, оила ва масофалар ҳақидаги, шунингдек, битта тўғри қарор бутун бир жамоанинг кундалик ҳаётини қандай ўзгартириши мумкинлиги ҳақидаги ҳикоядир.
"Уйимдан мактабгача бўлган масофа — 13 километр. Авваллари пиёда боришим учун 2–2,5 соат, велосипедда эса бир ярим соатча вақт кетарди. Айниқса, ёмғир ва қорда қатнаш жуда қийин эди. Энди мактабга тезроқ ва хавфсизроқ бориб-келишимдан жуда хурсандман. Онам ҳам мен учун камроқ хавотир оладиган бўладилар", — дейди фильмнинг бош қаҳрамони.
Бу шунчаки ҳужжатли ҳикоя эмас. Бу — тўсиқларни енгиб ўтишдан бошланмаслиги керак бўлган болалик ҳақидаги фильмдир. Бу — синовга айланиши эмас, балки билимга етаклаши лозим бўлган йўл ҳақида ҳамда нима учун реал кўмак айнан бугун кераклиги ҳақидаги ҳикоядир.
Филмни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
