Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Отабек Имамов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди.
Президентнинг қарори билан:
Отабек Суннатович Имамов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
Адхам Юсупович Худайкулов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Шерзод Дилмуратович Мухамедов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Илхомжон Ўринбой ўғли Умрзақов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.
Президентнинг қарори билан:
Алишер Шукруллаевич Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати била соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Элмира Иркиновна Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Фарходжон Мухаммаджонович Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
