Абдусамад Дўрмонов вафот этди
У 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи эди.

Футбол фахрийси Абдусамад Дўрмонов вафот этди.
У Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси, "Нефтчи" сафида беш карра Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Шунингдек, 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи унвони ва "Шуҳрат" медалини қўлга киритган.
Дўрмонов фаолияти давомида "Сурхон", "Нефтчи" клубларида ўйнаган. Сўнгги вақтларда "Нефтчи" мураббийлари штабида ишлаган.
