Фарғонада молия бўлими бошлиғи ҳокимлик пулларини талон-торож қилгани аниқланди
У савдо дўконлари атрофини ободонлаштириш мақсадида МЧЖ ҳисоб рақамига пул ўтказиб, 380 млн сўмини нақдлаштирган.

Бағдод туманида ҳокимлик жамғармасидаги пулларни талон-торож қилган собиқ молия бўлими бошлиғи аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда Бағдод тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг собиқ бошлиғи У.М. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) ҳокимлик жамғармасидаги 600 млн сўмни “Чек-Хитой” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконлари атрофини ободонлаштириш мақсадида "T.W." МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, 380 млн сўмини нақдлаштиргани аниқланди. Амалдор ушбу пуллар ҳисобидан МЧЖ раҳбари Ж.Т.дан 27 000 АҚШ долларини олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
