platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Президент қарорлари ижросини ўрганиш мақсадида Хоразмга борди

Юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топди. Объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, уларнинг барчаси битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқилади.

Саида Мирзиёева Президент қарорлари ижросини ўрганиш мақсадида Хоразмга борди

Саида Мирзиёева Хоразмда Президентнинг вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ижросини ўрганмоқда.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топди.

Бироқ объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, уларнинг барчаси битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқилади.

“Хонқа туманида мукаммал таъмирга жуда муҳтож бўлган 2-мактабни, шунингдек, қаровсиз ташлаб қўйилган ва авария ҳолатига келиб қолган 49-мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирдик. Давлат хореография академиясининг Урганч филиалида ҳам бўлдик", деб ёзди Саида Шавкатовна.

Ҳозирда ўқув аудиториялари ҳамда академиянинг бўлажак тарбияланувчилари мактаб-интернати битта бинода жойлашган.

Келгусида қўшимча бино қурилиб, ҳар бир муассаса ўзининг алоҳида, тўлақонли шароитига эга бўлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid