platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда 2026 йилда менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар кўпайди

Республикада 2026 йилнинг 1-чорагида 174 та менингококк ҳолати рўйхатга олинган бўлиб, шундан 168 нафари 14 ёшгача бўлган болаларни ташкил қилган. 

Ўзбекистонда 2026 йилда менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар кўпайди

2026 йилда Республикада аҳоли орасида менингококк инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар бироз ортган. Бу ҳақда Санэпидқўмита хабарида айтилади.

Шу муносабат билан, аҳоли айниқса болалар орасида ушбу инфекция кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида 8024 доза вакцина харид қилиниб, беморлар билан мулоқотда бўлган 4862 нафар фуқаролар эмлаш билан қамраб олинди.

Вакцина билан эмлашга тиббий монелиги бўлган беморлар билан мулоқотда фуқаролар шифокорлар назоратида кимёвий профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.


Республикамизда 2026 йилнинг 1-чорагида 174 та менингококк ҳолати рўйхатга олинган бўлиб шундан 168 нафари 14 ёшгача бўлган болаларни ташкил қилмоқда қилмоқда.

Касаллик динамикасига кўра, апрель ойида март ойига нисбатан 14 фоизга камайганлиги кузатилмоқда, дейилади Санэпидқўмита хабарида.

Менингит ўзи нима ва у нимаси билан хавфли?

Менингит — бу бош ва орқа мия пардаларининг яллиғланиши бўлиб, кўпинча бактерия ёки вируслар сабабли юзага келади ва тез ривожланиши билан хавфлидир.

Олдини олиш чораларига қуйидагилар киради:
- ўз вақтида эмланиш;
- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;
- касаллик аломатлари кузатилганда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш;
- жамоат жойларида эҳтиёт чораларини кўриш;
- "Ҳаж" ва "Умра" сафарларига боришдан аввал менингококк инфекциясига қарши эмланишларини зиёратдан келгандан сўнг оммавий тадбирлардан чекланишни тавсия қилинади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid