platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Тадбирда қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди.

20 апрель куни Самарқанд шаҳрида бутун жаҳон ҳамжамияти учун энг долзарб мавзулардан бирига бағишланган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум ўз ишини бошлади.

Форумда 50 дан ортиқ давлат вакиллари, 500 дан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек, БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби етакчи халқаро ташкилотлар делегатлари иштирок этмоқда.

Давлат раҳбарининг форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Аввалроқ Президент нарко-трафик хавфи юқори бўлган ҳудудлар учун “махсус ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқишни таклиф этганди.

Ноқонуний маблағлар ҳаракатини дунё бўйлаб автоматик аниқлайдиган, уни қабул қилган банк ёки молиявий ташкилотни дарҳол хавф тоифасига киритадиган “халқаро рақамли қора код” тизимини жорий қилиш ташаббуси илгари сурилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid