platina.uz
Жамият

Фарғонадаги чегара ҳудудида йирик миқдорда наркотик моддалар қўлга олинди

Сирдарё дарёси қирғоғида номаълум шахслар томонидан 4 дона полиэтилен қоплар қолдириб кетилган. Улар қўшни давлатдан контрабанда қилинган. 

Фарғонадаги чегара ҳудудида йирик миқдорда наркотик моддалар қўлга олинди

Чегара ҳудудида катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусусан, Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шодиқозиқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоғида номаълум шахслар томонидан 4 дона полиэтилен қоплар қолдириб кетилганлиги маълум бўлди.

Мазкур қоплар холислар иштирокида кўзда кечирилганда, уларнинг ичида қўшни давлатдан контрабанда қилинган жами 48 дона ўрамда 47 кг 113 гр “гашиш”, 15 дона ўрамда 7 кг 779 гр “опий” гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 10 710 дона “Лидаза” ва 756 дона “Теноксикам” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида наркотик моддалар эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid