platina.uz
Жамият

Одам савдосида гумонланган аёл чет элга учаётганда қўлга олинди

У 2000 йилда туғилган кизни хорижга олиб бориб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган. 

Одам савдосида гумонланган аёл чет элга учаётганда қўлга олинди

Одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

ДХХ ва Ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни барвақт фош этиш ва олдини олишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Жумладан, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ана шундай жиноятлардан бири фош этилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1982 й.т. аёл Чиноз туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. қизни хорижга олиб бориб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

У ўз мақсадига эришиш учун жабрланувчига авиачипта харид қилиб бериб, кейинчалик ишлаб топадиган маблағининг ярмини доимий равишда беришини талаб қилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи аёл жабрланувчи билан бирга Тошкент халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда янгийўллик аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid