platina.uz
Жамият

Ветеринария ва чорвачилик бўлими мансабдори тезкор тадбирда ушланди

У бўшайдиган бўлим биносини ери билан биргаликда танишлари ёрдамида аукцион орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

Ветеринария ва чорвачилик бўлими мансабдори тезкор тадбирда ушланди

Сурхондарёда мансабдор ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Термиз шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлди.

Аниқланишича, мазкур шахс гўёки ушбу бўлим тез орада бошқа жойга кўчишини билдириб, бўшайдиган бинони ер майдони билан биргаликда танишлари ёрдамида аукцион орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 2 минг АҚШ доллари ва 12 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid