platina.uz
Спорт

Спорт билан доимий шуғулланувчилар сони 1 миллион нафарга етказилади

Олимларнинг спорт бўйича илмий ишлари халқаро мусобақаларда медал олиб келса, уларга 100 миллион сўмдан мукофот берилади.

Спорт билан доимий шуғулланувчилар сони 1 миллион нафарга етказилади

Умуман, Спорт вазирлиги ва ҳокимлар олдига жорий йилда янги тизим орқали спорт билан доимий шуғулланувчилар сонини 2 карра ошириб, 1 миллион нафарга етказиш вазифаси қўйилди.

Худди футболдаги каби “Беш ташаббус” мусобақаси ва спорт билан доимий шуғулланувчилар бўйича ҳам шаффоф, рақамлашган тизим қилиш зарурлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга сунъий интеллект ёрдамида спортчи ва мураббийларнинг натижасини таҳлил қилиб, машғулотлар режасини тузадиган платформа яратиш топширилди.

Спортдаги илмий ишлар бундан кейин фақат долзарб муаммолар ечимига қаратилиб, натижаси тўғридан-тўғри амалиётга жорий қилиниши зарурлиги таъкидланди. Эндиликда олимларнинг илмий иши натижа берса, спортчиларнинг ютуқлари кўпайса, халқаро мусобақаларда медал олиб келса, ушбу олимларга 100 миллион сўмдан мукофот берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid