platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳига ташриф буюрди

Резиденцияда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Дональд Трампнинг кичик қизи Тиффани Трамп билан учрашув ўтказилди.

Саида Мирзиёева Дональд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳига ташриф буюрди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ президенти Доналд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳига ташриф буюрди.

Резиденцияда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор билан учрашув ўтказилди.

Саида Мирзиёева ва Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг ҳамраислари ҳисобланади.

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан”, — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Эълон қилинган суратда, шунингдек, АҚШ Президентининг кенжа қизи Тиффани Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Майкл Булос ҳам акс этган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid